"Локомотив" иккита тўп фарқини йўққа чиқариб "Ар Райян"ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Ар Райян" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

ОЧЛ, 6-тур

"Локомотив" – "Ар Райян" 3:2 (1:2, 2:0)
21 май, 19:00, Тошкент

Голлар: 0:1 - 1 Табата, 0:2 - 22 Виера, 1:2 - 35 Мирзаев, 2:2 - 47 Абдуҳолиқов, 3:2 - 61 Абдуҳолиқов.

"Локомотив": Маъмур Икромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Азизбек Ҳайдаров (Йован Жокич, 90+3), Сардор Мирзаев,  Ҳусниддин Ғофуров, Арсланмурат Аманов, Диёр Туропов (Жамшид Искандеров, 75), Темурхўжа Абдуҳолиқов.
Захира: Жавоҳир Илёсов, Филип Райевац, Азизбек Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Игорь Йелич.

"Ар Райян": Фаҳад Юнус, Аҳмад Эл Саид, Муҳаммад Алаа, Гонсало Виера, Муҳаммад Жума, Даниэль Гуму, Муҳаммад Сайёр, Гемин Ривас,  Родриго Табата, Лукка Де Брито, Себастьян Сория Куинтана.
Захира: Абдулазиз Эйса, Салоҳ Ал Яҳри, Ал Докали, Аҳмад Ал Саъди, Али Ал Ёзиди, Абдулраҳмон Ал Карби, Юсуф Умар.

Огоҳлантиришлар: Сория (39), Де Брито (45+2), Алаа (69), Зотеев (77)

***

90+5'. Ўйин якунланди

90+2'. Узоқ давом этган ҳужумдан сўнг Абдуҳолиқов тўпни Мирзаевга ташлаб берди, бироқ Сардорнинг зарбаси кучсиз чиқди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

87'. Мирзаев ва Алаа ўртасида жиддий тўқнашув юзага келди

82'. Искадарооооооов! Жамшиднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди

79'. ЗАРБААААААААА! Мирзаев ажойиб ҳаракатлар билан ҳимоячиларни ортда қолдириб жарима майдони ёриб кирди ва зарба йўллади, дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

78'. Абдуҳолиқов ҳам узоқ масофадан зарба йўллаб, ўзини синаб кўрди. Аммо тўп тўсин тепасидан ўтиб бкетди

77'. Зотеев хавфли ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди

75'. Вакилларимиз икки бор бурчак зарбасини ижро этишди, аммо Анзурнинг бош билан берган зарбасини ноаниқ кетди

69'. Муҳаммад Алаа қўполлиги учун огоҳлантирилди

66'. Хайдаровнинг узоқ масафадан берган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди

61'. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Абдуҳолиқов Аманов томонидан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди

60'. ЗАРБАААА! Жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг Мирзаев тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон уни қайтариб юборди

50'. Голдан кейин яна бир неча бор вакилларимиз олдинга ўтишди

47'. ГОООООООООООООООООООЛ! Абдуҳолиқов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+3'. Биринчи бўлим тугади

45+3'. Де Брито ҳакамга эътироз қилгани учун сариқ карточка олди

45+2'. Иккинчи темпда ташкил қилинган қилинган ҳужумдан сўнг рақиблар дарвозани ишғол қилишди. Ҳакамлар эса голни инобатга олишмади

45+2'. Рақибларнинг жарима зарбасини Икромов муштлари билан қайтариб юборди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

43'. Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, бундан унумли фойдаланган меҳмон футболчилар ифторлик қилиб олишди

42'. Ривас қарши ҳужумдан сўнг чап қанотдан олдинга ўтди, унинг узатмасини ҳимоячиларимиз бартараф этишди

39'. Сория майдон марказидаги қўполлиги сабаб огоҳлантирилди

35'. ГООООООООООООООООООЛ! Мирзаев Ғофуровнинг узатмасидан сўнг тўпни узоқ бурчакка аниқ йўналтирди

29'. ЗАРБААААА! Аманов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди, аммо уни дарвозабон қайтариб юборди

28'. Туропов чап қанотдан тезлик олиб тўпни жарима майдони узатди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

22'. ГОЛ! Гонсало Виера бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди

19'. Вакилларимиз қанотлардан осонлик билан рақибдан ўтиб кетишмоқда, бироқ сўнгги узатмалар ўхшамаяпти

15'. Рақиб футболчиси жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, Икромов уни ушлай олмади ва иккинчи уринишда рақибни йиқитб юборди. Яхшиямки, ҳакамлар пенальти белгилашмади

11'. Чап қанотдан ташкил қилинган навбатдаги ҳужумни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди

7'. Зарбааааааа! Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди

4'. Голдан сўнг "темирйўлчилар" ташаббусни ўз қўлларига олишди

1'. ГОЛ! Маъмур Икромов жуда қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибга узатиб берди, Табата эса бу "совға"ни голга айлантирди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги рақиби – "Ал Аҳли"
14:16
“Пахтакор” – “Аc-Садд” ўйинини Фу Минг бошқаради
09:04