ОЧЛ. “Шанхай СИПГ” плей-оффга йўл олди ва бошқа натижалар

Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган “Улсан Хёндэ”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шанхайликлар сафида Оскар дубль қайд этган бўлса, Ли Шэнлун ва Ху Сзинханлар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 80-дақиқа ҳаракат қилди ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда “Кавасаки” сафарда “Сидней”га жавобсиз тўртта гол урди. Бироқ бу ғалаба японларга етарли бўлмади.

Шу тариқа, Н гуруҳидан кейинги босқичга “Улсан” (11 очко) ва “Шанхай СИПГ” (9) жамоалари плей-оффга йўлланма олишди.

G гуруҳида муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олган “Чонбук Моторс” ўзида “Бурирам” билан нурсиз дуранг қайд этди.

“Урава Ред” ва “Пекин Гуан” жамоалари эса иккинчи йўлланма учун ўзаро баҳсга киришдилар. Японияда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди ва иккинчи ўрин билан плей-ффга йўл олишди.

ОЧЛ, 6-тур

Н гуруҳи

“Шанхай СИПГ” – “Улсан Хёндэ”  5:0 (2:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 7 Оскар, 2:0 – 42 Оскар, 3:0 – 67 Ли Шэнлун (Аҳмедов), 4:0 – 76 Оскар, 5:0 – 88 Ху Сзинхан.

“Сидней” – “Кавасаки” 0:4 (0:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 9 Вакисака, 0:2 – 20 Вакисака, 0:3 – 28 Танака, 0:4 – 59 Леандро Дамиао.

G гуруҳи

“Чонбук Моторс” – “Бурирам Юнайтед” 0:0 (0:0, 0:0)

“Урава Ред” – “Пекин Гуан” 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Нагасава, 2:0 – 41 Муто, 3:0 – 81 Короки.

Осиё Чемпионлар лигаси Шанхай СИПГ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
Андрей Фёдоров: Айрим камчиликларни йўқотиш устида ишлашимиз керак
15:53
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" баҳсини таиландлик ҳакамлар бошқаради
12:32