
“ПСЖ” клуби собиқ бош мураббийи ва ҳозирда “Арсенал”ни бошқараётган Унаи Эмери собиқ шогирди Килиан Мбаппенинг 2017 йилда жамоага қандай олиб келингани ҳақида гапириб ўтди.
“Мен ўша вақтда Килианни “ПСЖ”га ўтишга кўндириш учун у ва отаси билан сухбатлашдим.
У “Реал”га ўтишни ичтаганди, “Барселона” вариантини ҳам кўриб чиқаётганди.
Килиан ҳақиқатда “Реал”га ўтишни жуда истаганди, бироқ биз уни “Париж” французча лойиҳа эканига ишонтирдик, “ПСЖ” эса пулларни стол устига қўйди” – дейди Эмери.