Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи Одил Аҳмедов тўп сураётган жамоа ўйинини бошқаришади
Чемпионлар лигасидан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда. Жумладан, Хитойда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган "Шанхай СИПГ" жамоаси Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Эътиборли томони, мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:00да Шанхай шаҳридаги "Shanghai Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
 
ОЧЛ, 6-тур
"Шанхай СИПГ" - "Ульсан Хюндай"

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Ён ҳакамлар: Р.Серазетдинов, Ҳ.Шодмонов (Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Саъдулло Гулмуродий (Тожикистон)
Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигаси Ҳакамлар Шанхай СИПГ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. 4-тур рамзий жамоасидан “Локомотив” футболчиси жой эгаллади
14:13
ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36
Шота Арвеладзе: Ўта муҳим ютуқни қўлга киритдик
03:58
"Локомотив" клуби "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади
21:01