Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" – "Пахтакор" учрашуви ўз якунига теди. Жиддада бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ушбу мағлубиятдан кейин гуруҳда қолиб кетди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляцияси билан танишинг.

ОЧЛ-2019, 6-тур

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1 (0:0, 2:1)
00:00, Жидда

Голлар: 1:0 - 69 Ас Сома, 1:1 - 88 Сергеев, 2:1 - 90+2 Ғариб.

"Ал Аҳли": Муҳаммад Ал Овайс, Муҳаммад Ал Фатил, Пауло Диаз (Нуҳ Иброҳим, 46), Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ал Ҳинди, Адерлан Сантос, Юсуф Ал Ҳарби (Тайсир Ал Жассим, 53), Салман Ал Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири (Абдулраҳмон Ғариб, 82), Хорхе Семедо, Умар Ас Сома.
Захира: Босим Солиҳ, Айман Алҳулайф, Ҳани Исмоил, Умар Сирож.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Егор Кримец (Марко Симич, 80), Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 46), Марат Бикмаев.
Захира: Элдор Суюнов, Владимир Козак, Жаҳонгир Аҳмадов, Акром Комилов, Собит Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Ал Ҳарби (37), Кримец (50), Ал Фатил (55), Ал Мувашар (55), Ҳинди (73), Тармин (81), Алижонов (86), Сайфиев (87)

***

90+5'. Учрашув якунланди.

90+5'. Бикмаевнинг зарбасини Ал Овайс ушлаб олди

90+3'. Черанга нисбатан қўполлик ишлатилди

90+2'. Гол! Ғариб узоқ масофадан кучли зарба йўллаб Қувватовни доғда қолдирди

90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшилди

88'. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Сергеееееееееееееееееееееееев!!!!! Черан жарима майдони ичида рақибларни ортда қолдидириб зарба берди, Игор эса тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди

81'. Тармин Сайфиевга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди, ҳакам сариқ билан чекланди

80'. Машариповнинг жаримадан узатган тўпини дарвозабон қайтариб юборди

78'. Хавфли вазият! Рақиблар яна ўнг қанотдан олдинга ўтишди, яхшиямки Абдулфаттохнинг зарбасига аниқлик етишмади

76'. ЗАРБАААААААА! Козакнинг узоқ масофадан берган зарбасиша аниқлик етишмади

75'. Чап қанотда Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатилганди, бироқ ҳакам буни кўрмади

73'. Абдулбосит Ҳинди қарши ҳужумимизни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди

72'. Сергееееееееееееееееееев! Машарипов ажойиб пас билан жарима майдонига тўпни узатди, бироқ Игорнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

69'. ГОЛ! Умар Ас Сома ўнг қанотджан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди

67'.Сергееееееееееееееееев! Бикмаев аниқ пас билан Игорни қулай вазиятга олиб чиқди, бироқ Сергеевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

65'. ЗАРБАААААААААААААА! Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди

63'. "Пахтакор"да ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Козак тушди

61'. Хавфли вазият! Рақиб футболчиси ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб узатмани амалга оширди, унга Ас Сома етиб бора олмади

56'. Ас Соманинг жаримадан йўллаган зарбаси Машариповга тегиб қайтди

55'. Ал Фатил ва Ал Мувашшар огоҳлантирилди

54'. Сайфиев жарим майдонимиз ёнида қўполлик ишлатди, шундан кейин икки жамоа вакиллари ўртасида келишмовчилик келиб чиқди

53'. "Ас Садд"да ўзгариш: Ал Ҳарби ўрнига Ал Жассим тушди

50'. Кримец йўқ жойда Ас Сомага қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Сергеев тушди

***

45+2'. Биринчи бўлим якунланди

45+1'. Ҳамдамов ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди

43'. Диасга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

37'. Вакилларимизниннг қарши ҳужуми марказда қўполлик билан тўхтатилди. Ал Ҳарби эътироз билдиргани сабаб сариқ карточка олди

34'. Машарипов майдон марказида тўпни йўқотди ва рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бахтимизга Аъзамов сўнгги узатмага халал бериб қолди

32'. Бурчак тўпидан сўнг вакилларимиз қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бироқ Машариповни қўполлик билан тўхтатиб қолдишди

31'. Мезбонлар жарима зарбасини ижро этишди. Жарима майдонига узатилган тўпни вакилларимиз майдон ташқарисига чиқариб юборишди

26'. Зарбаааааа! Асирининг жарима майдони ичига кириб берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

24'. Собирхўжаев қўпол хатога йўл қўйиб, марказда тўпни йўқотди. Қарши ҳужумни Сардорнинг ўзи тўхтатиб қолди

23'. Аъзамовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

22'. Рақиб жарима майдони ёнида Машариповга нистабан қўполлик ишлатилди

21'. ЗАРБАААААААА! Машарипов чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади

18'. Рақиб футболчиларининг тезкор ҳужуми чап қанотга кўчди, бироқ жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов эгаллаб олди

14'. Дастлабки ўн дақиқалик тўлиқ вакилларимизнинг устунлигида ўтган бўлса, яқин 2-3 дақиқа ичида рақиблар ҳам бир неча бор олдинга ўтишди

9'. Собирхўжаев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, бироқ ҳакам жим...

6'. ЗАРБААААААААААААА! Алижонов Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг зарбасига салгина аниқлик етишмади

4'. Мезбонларнинг ўнг қанотдан ташкил ҳужумлари хавфли тус олаётганди, бироқ жарима майдонига етказилган тўпни Кримец қайтариб юборди

1'. Рақиб футболчиси марказда Машариповга нисбатан қўпол ўйнади

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда