"МЮ" ёзда “Лион” етакчисини сотиб олмоқчи

“Лион” клуби етакчиси Набил Фекир “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин.

The Sun нашри хабар беришича, “қизил иблислар” Фекирни сотиб олиш учун асосий даъвогарлардан бирига айланган. “Лион” клуби ҳозирча ушбу таклиф борасида расмий баёнот берганича йўқ. Аввалроқ франциялик хавбекга “Ливерпуль” клубидан таклиф бўлган эди. Бироқ француз клуби Фекирни сотмаслигини маълум қилган ва “Ливерпуль” музокараларни тўхтатганди.

Маълум бўлишича, МЮ раҳбарияти Фекир трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўқилган: 2882
Лион Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича