Бундеслигага йўл олган иккинчи жамоа номи маълум

“Падерборн” клуби иккинчи Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллади ва тўрт йилдан сўнг олий дивизионга йўл олди.

Таъкидлаш жоиз, жамоа 2017/18 мавсумда учинчи Бундеслигада тўп сурганди.

Берлиннинг “Унион” клуби учинчи поғонадан жой олди ва юқори лигага йўл олиш учун Бундеслиганинг 16-жамоаси “Штутгарт” билан саралаш баҳсида иштирок этади.

Аввалроқ “Кёльн” клуби Бундеслигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди.

Ўқилган: 1231
Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича