Легионерларимиз. Икром Алибоев гол урган ўйинда “Сеул” ғалаба қозонди

Жанубий Корея чемпионатида 12-тур учрашувлари давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган “Сеул” клуби мазкур тур доирасида меҳмонда “Гвангжу Сангму” клубига қарши тўп сурди.

Учрашув 1:3 ҳисобида “Сеул” клубининг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси шундаки, баҳснинг 42-дақиқасида Икром Алибоев тўп киритишнинг уддасидан чиқди ва “Сеул”нинг муҳим уч очкосига ўз ҳиссасини қўшди. 90+2-дақиқага келиб эса мураббийлар штаби Алибоевни захирага олишга қарор қилишди.

Жанубий Корея 12-тур
«Гвангжу Сангму» - «Сеул» - 1:3
Голлар: Парк Йонг-Жи (24) – А. Песич (19, 68), Икром Алибоев (42)

Ўқилган: 2611
Икром Алибоев Осиё миллий чемпионатлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича