АПЛ ва Италия клублари Аспасга қизиқиб қолди

Испаниянинг “Сельта” клуби ҳужумчи Яго Аспас борасида бир қатор таклифларни олди.

Испаниялик 31 ёшли ҳужумчи учун АПЛдан “Вест Хэм”, “Эвертон”, “Кристал Пэлас” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Италиянинг “Наполи”, «Милан» ва «Лацио» клублари ҳам Аспас атрофидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда.

“Сельта” учун якунланган мавсумда Аспас Ла Лигада 20та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўқилган: 1586
Сельта Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича