"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги рақиби – "Ал Аҳли"

20 май куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида Жиддада "Ал Аҳли" меҳмони бўлади.

1937 йил Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган клуб уй ўйинларини "Қирол Абдуллоҳ спортс сити" стадионида ўтказади. Стадион сиғими 62000 мухлислга мўлжалланган. Жамоа ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 4-ўринни эгаллади.

"Аҳли" ҳозирга қадар Саудия Арабистони чемпионатида 4 марта чемпионликни қўлга киритган. Охирги бор бу 2016 йилда рўй берган. Қирол Кубогида эса 13 бор ғолиб чиққан. Шунингдек, Суперкубокда бир марта ғалаба қозонган. 1986 ва 2012 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида финал учрашувларида майдонга тушиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраган.

"Аҳли"нинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг.

Дарвозабонлар

1. Ёссир Мусайлим
33. Муҳаммад Аловайс
66. Босим Солиҳ

Ҳимоячилар

2. Саид Муваллад
3. Муҳаммад Фатил
17. Пауло Диаз (Чили)
20. Али Зубайди
23. Абдуллоҳ Ҳассун
24. Ҳуссайн Сулаймони
25. Мотаз Ҳавсави
27. Муҳаммад Зубайди
30. Ҳани Исмоил
32. Файсал Муҳаммад
37. Абдулбосит Ҳинди
75. Адерлан Сантос (Бразилия)

Ярим ҳимоячилар

7. Салман Мувашар
8. Тайсир Жассим
10. Абдулфаттоҳ Асири
11. Ҳуссайн Моқаҳви
15. Абдулазиз Шаҳрани
16. Нуҳ Муса
28. Айман Шафиқ
35. Юсуф Ҳарби
40. Яҳё Қарни
49. Ферас Ғамди
77. Омар Зайни

Ҳужумчилар

9. Омар Сома
14. Муҳаннад Асири
21. Жорже Жанини (Капо Верде)
29. Абдулраҳмон Ғариб

"Ал Аҳли" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 20 май куни тунда соат 00:00да бошланади.

Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36
"Локомотив" клуби "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади
21:01
"Пахтакор" Дохага етиб борди
10:34
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10