"Барселона" Испания кубогини қўлга киритса чемпионлар парадини уюштирмайди

"Барселона" клуби Испания кубогини қўлга киритса байрамона тадбирлар уюштиришни режалаштирмаяпти.

Ҳал қилувчи ўйинда каталонияликлар 25 май куни "Валенсия" клуби билан Севильядаги "Бенито Вильярамин" стадионида тўқнашади.

Кубок финали "Барса" ғалаба қозонса олтин дубльни қайд этиши мумкин, бироқ шаҳарда чемпионлар паради ёки "Камп Ноу" стадионида ҳам биронта бир тадбирлар режалаштирмаяпти.

Бош мураббий Эрнесто Вальверденинг қарорига кўра, "Барса" футболчилари 26 май финалдан бир кун кейинги таътилга чиқиб кетишади.

Ўқилган: 2007
Барселона Испания кубоги Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича