“Манчестер Сити” “Уэмбли”да “Уотфорд”га жавобсиз олтита гол урди ва Англия Кубогини қўлга киритди


Англия Кубогининг финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Уотфорд” учрашуви ўз ниҳоясиг аетди. “Уэмбли”да бўлиб ўтган баҳсда манкунианлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Рахим Стерлинг хет-трик қайд этган бўлса, Давид Сильва, Кевин де Брюйне ва Габриэль Жесуслар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Шу тариқа, “Ман Сити” ўз тарихида олтинчи бор (1904, 1934, 1956, 1969 ва 2011) Англия Кубогини қўлга киритди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Англия Кубоги, финал

Манчестер Сити – Уотфорд 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар
: 1:0 – 26 Сильва, 2:0 – 38 Стерлинг, 3:0 – 61 де Брюйне, 4:0 – 68 Габриэл Жезус, 5:0 – 81 Стерлинг, 6:0 – 87 Стерлинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 79), Гюндоган (Сане, 73), Марез (де Брюйне, 55), Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.

Уотфорд – Гомес, Мариаппа, Холебас, Фемения, Кэткарт, Дукуре, Капу, Перейра (Саксесс, 66), Хьюз (Клеверли, 73), Деулофеу (Грэй, 66), Дини.

Огоҳлантиришлар: Дукуре (22), Сильва (60), Фемения (80).

***

Де Брюйненинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 1506
Англия Кубоги Манчестер Сити Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича