Ла Лига. “Валенсия” ЕЧЛ йўлланмасни қўлга киритди, “Севилья” Европа Лигасида ўйнайди

Испания чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Валенсия” клуби “Вальядолид” майдонига сафар қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Солер ва Родригонинг голлари меҳмонларга ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этди.

“Эспаньол” эса ўзида “Реал Сосьедад” билан баҳс юритди. 58-дақиқада Росалес каталонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай У Лэй жамоасининг иккинчи голини урди. Бу билан “Эспаньол” 7-ўринга кўтарилди ва ЕЛга йўлланмани қўлга киритди.

“Севилья” ўз майдонида “Атлетик”га имкон қолдирмади, “Хетафе” эса “Вильярреал” билан дуранг ўйнади.

Ла Лига, 38-тур

Эспаньол – Реал Сосьедад 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 58 Росалес, 2:0 – 65 У Лэй.

Вальядолид – Валенсия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 36 Солер, 0:2 – 52 Родриго.

Хетафе – Вильярреал 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 13 Портильо, 1:1 – 44 Иборра, 2:1 – 76 Максимович, 2:2 – 87 Морено.

Севилья – Атлетик 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 44 Бен-Йеддер, 2:0 – 90 Мунир.

 

Ўқилган: 1276
Валенсия Вильярреал Испания чемпионати Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича