“Бавария” – Германия чемпиони!

Германия чемпионатининг сўнгги  38-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Бавария” клуби ўз майдонида “Айнтрахт”ни қабул қилди. “Альянц Арена”да кечган баҳсда мюнхенликларнинг қўли баланд келди.

Мезбонларнинг голларига Кингсли Коман, Давид Алаба, Ренату Саншеш, Франк Рибери ва Ариен Роббенлар муаллиф бўлишди. Франкфуртликларнинг ягона голини Аллер киритди.

Параллел кечган баҳсда Дормунднинг “Боруссия” клуби сафарда “Боруссия М” билан баҳс юритди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим якунланишиш арфасида Жейдон Санчо меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Марко Ройс ҳисобни оширди. Бироқ бу ғалаба “арилар”га татимади.

Шу тариқа, “Бавария” очколарини 78тага етказиб олган ҳолда чемпионликни тантана қилди. “Боруссия” (76) эса иккинчи поҳонада қолди.

Бундеслига, 34-тур

Бавария – Айнтрахт Ф 5:1 (1:0, 4:1)

Голлар
: 1:0 – 4 Коман, 1:1 – 50 Аллер, 2:1 – 53 Алаба, 3:1 – 58 Саншеш, 4:1 – 72 Рибери, 5:1 – 78 Роббен.

Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Алаба, Киммих, Зюле, Горетцка (Саншеш, 37), Коман (Рибери, 61), Гнабри (Роббен, 67), Алькантара, Левандовски, Мюллер.

Айнтрахт Ф – Трапп, да Кошта, Абраам, Хинтереггер, Хасебе, Костич, Фернандес, Гачинович, де Гузман (Аллер, 46), Ребич (Торро, 64), Йович.

Огоҳлантиришлар: Хинтереггер (36), Хасебе (51), Алькантара (69), Рибери (73).

Боруссия М – Боруссия Д 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар
: 0:1 – 45 Санчо, 0:2 – 54 Ройс.

Боруссия М – Зоммер, Байер, Вендт, Эльведи, Гинтер, Закария, Крамер (Штробль, 63), Азар (Херрманн, 75), Хофманн, Траоре (Плеа, 66), Дрмич.

Боруссия Д – Бюрки, Аканджи, Геррейру, Пишчек, Витцель, Санчо (Дауд, 87), Гетце (Пако Алькасер, 75), Пулишич, Ройс (Шмельцер, 83), Дилэйни, Вайгль.

Огоҳлантиришлар: Крамер (16), Дилэйни (32).

Айнтрахт Бавария Боруссия Д Боруссия М Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
“Челси” Лондонда “Лестер”ни енгга олмади
22:28
Audi Cup. “Тоттенхэм” финада “Бавария”ни мағлуб этди
11:08
ОЧЛ. Одил Аҳмедов жамоаси чорак финалга йўлланма олди
18:15