Испания чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган “Леванте” – “Атлетико” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сьюдад де Валенсия” стадионида бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасиданёқ мезбонлар Эрик Кабаконинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. 36-дақиқада Рохер Марти жамоасининг иккинчи голини урди. Бундан ташқари иккинчи бўлим дебютида мадридликлар бир киши кам бўлиб қолишди, Анхель Корреа тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Бироқ бу ўйинга акс таъсир қилди. 68-дақиқада Родри Эрнандес ҳисобни қисқартирган бўлса, Серхио Камельо мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари 76 очко тўплаган ҳолда мавсумни иккинчи ўринда якунлашди.
Ла Лига, 38-тур
Леванте – Атлетико 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 6 Кабако, 2:0 – 36 Марти, 2:1 – 68 Родри Эрнандес, 2:2 – 79 Камельо.
Леванте – Коке, Луна (Саймон, 73), Рубен Везу, Кабако, Педро Лопес (Моралес, 78), Рочина (Мансанара, 33), Барди, Кампанья, Родригес, Двамена, Марти.
Атлетико – Адан, Филипе Луис, Хуанфран, Монтеро (Мольехо, 75), Годин, Родри Эрнандес, Коке, Парти (Камельо, 46), Лемар (Витоло, 63), Корреа, Гризманн.
Огоҳлантириш: Монтеро (39).
Четлатиш: Корреа (51).
***
Родри Эрнандеснинг голини томоша қилинг: