Легионерларимиз. Аҳмедов жамоаси навбатдаги ғалабага эришди

Хитой Суперлигасининг 10-тур учрашувлари давом этмоқда.

Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” клуби мазкур турда сафарда “Хэнань Цзянье”га қарши ўйнади. Ўйиннинг 33-дақиқасида Элкесон томонидан киритилган ягона гол “Шанхай СИПГ” жамоасига уч очко тақдим қилди.


Ушбу ўйинда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 90-дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.


Маълумот учун, “Шанхай СИПГ” ортда қолган 10 турдан сўнг 25 очко билан 2-ўринда бормоқда.


Хитой Суперлигаси, 10-тур


“Хэнань Цзянье” – “Шанхай СИПГ” – 0:1

Гол: Элкесон (33)

Ўқилган: 2308
Легионерларимиз Одил Аҳмедов Шанхай СИПГ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича