Жейдон Санчо Бундеслигада қолмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Жейдон Санчо Германияда қолишини маълум қилди, дея хабар беради Bild.

Манбада келтирилишича, Санчо учун “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдирган ва унинг трансферига 12ғ миллион евро сарфлашга тайёр эди. “Қизил иблислар”нинг Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмалардан мосуво бўлганлиги Санчонинг фикрини ўзгартирган.


Шунингдек, “Манчестер Сити” клуби ҳам Санчо юзасидан сўров жўнатишни режалаштираётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

Ўқилган: 1124
Боруссия Д Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича