Испания терма жамоасининг Фарер ороллари ва Швецияга қарши чақирилган футболчилар рўйхатини маълум бўлди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Фарер ороллари (7 июнь) ва Швеция (10 июнь)га қарши ўйинларга чақирилган 23 нафар футболчини маълум қилди. Ушбу рўйхатдан Санти Касорла ҳам ўрин олди.

Хавбек 2015 йилдан буён энди терма жамоада тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Қуйида терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати билан танишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Де Хеа ("Манчестер Юнайтед"), Аррисабалага ("Челси"), Пау Лопес ("Бетис").

Ҳимоячилар: Рамос ("Реал"), Карвахаль ("Реал"), Эрмосо ("Эспаньол"), Мартинес ("Атлетик"), Гайя ("Валенсия"), Альба ("Барселона")

Ярим ҳимоячилар: Навас ("Севилья"), Льоренте ("Реал Сосьедад"), Роберто ("Барселона"), Касорла ("Вильярреал"), Парехо ("Валенсия"), Родри ("Атлетико"), Бускетс ("Барселона"), Фабиан ("Наполи"), Ойарсабаль ("Реал Сосьедад"), Иско ("Реал").

Ҳужумчилар: Родриго ("Валенсия"), Яго Аспас ("Сельта"), Мората ("Атлетико"), Асенсио ("Реал").

Ўқилган: 1311
Европа Миллатлар лигаси Испания термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича