Жамшид Саидов: Келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз

“Андижон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Яхши футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Ўйин ёмон бўлмади. Йигитлардан хурсандман, улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Қолаверса, Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга ташаккур.

Афсус, бугун имкониятни бой бердик. Энди келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Жамоамиз янги ташкил топган десаям бўлади. Зеро таркиб энди шакллантирилмоқда. Жамоа Про-лигадан чиқди. Баъзи вазиятларда тўлиқ узвийлик бироз етишмаётгандек. Шундай хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.

Андижон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Натижа адолатли
08:11
Андрей Канчельскис: Шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди
02:43
“Навбаҳор” – “Металлург”. Наманганда кечган ўйинларда ким устунлик қилган?
17:13
АГМК — "Динамо". Превью
12:10