Англия терма жамоасининг Миллатлар кубоги финал босқичи учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар лигасининг финал босқичи учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан 27 нафар футболчи ўрин олган:

Дарвозабонлар: Жордан Пикфорд («Эвертон»), Жек Батленд («Сток Сити»), Том Хитон («Бернли»).

Ҳимоячилар: Дэнни Роуз, Киран Триппьер (иккиси ҳам – «Тоттенхэм»), Трент Александер-Арнольд, Жо Гомес (иккиси ҳам – «Ливерпуль»), Жон Стоунз, Кайл Уокер (иккиси ҳам — «Манчестер Сити»), Бен Чилуэлл, Харри Магуайр (иккиси ҳам – «Лестер»), Майкл Кин («Эвертон»).

Ярим ҳимоячилар: Деле Алли, Эрик Дайер, Харри Уинкс (ҳаммаси – «Тоттенхэм»), Росс Баркли («Челси»), Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»), Фабиан Делф («Манчестер Сити»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Деклан Райс («Вест Хэм»), Жеймс Уорд-Проуз, Натан Редмонд (иккиси ҳам – «Саутгемптон»).

Ҳужумчилар: Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»), Рахим Стерлинг («Манчестер Сити»), Каллум Уилсон («Борнмут»).

Португалияга 23 нафар футболчи олиб кетилади.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 9 апрелдан буён жароҳат туфайли майдонга тушмаган эди. Бундан аввал футболчи Миллатлар лигаси ўйинларига тикланиб улгурмаслиги ҳақида ёзилган эди.

Миллатлар лигасининг ярим финал босқичида Англия терма жамоаси Голландия билан, Швейцария эса Португалия билан 5 ва 6 июнь куни ўйнашади.

3-ўрин учун баҳс ва финал тўқнашуви 9 июнь куни бўлиб ўтади.

Англия термаси Европа Миллатлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади
06:50
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55