Ўзюекистон чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Соca Cola Cуперлига, 9-тур

“Андижон” – “Пахтакор” 0:3 (0:1, 0:2)

16 май, 18:30, Фарғона

Голлар: 0:1 - 45+3, пенальти Черан, 0:2 - 82 Бикмаев, 0:3 - 85 Бикмаев.

“Андижон”  Виталий Мирний, Бобур Омонов, Аброр Ҳусинов, Ильдар Маматказин, Радосав Алексич, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Асрор Ғофуров, Шаҳзод Убайдуллаев (Шахзбоз Жумабоев, 79), Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзим Аҳмедов, 74).

“Пахтакор”  Санжар Қувватов, Акром Комилов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Игорь Сергеев.

Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев (42), Маматказин (45+2), Алексич (64), Симич (67)

***

90+5'. Ўйин якунланди

90'. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди



89'. Меҳмонлар андижжонликларнинг фаоллашишига йўл қўйишмаяпти

85'. ГОООООООООООООООЛ! Бикмаев ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячини  алдаб ўтган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди

82'. ГОООООООООООООООЛ! Сереегвнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Бикмаев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади

80'. ЗАРБАААААА! Жумабоевнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтариб қолди

75'. Бурчак зарбасидан сўнг тўп Ҳожиакбаровга келиб тушди, унинг кучли зарбасини ҳам Мирний бартараф этди


74'. Зарбаааааа! Ҳамдамов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди, унинг зарбасини Мирний қайтариб юборди

72'. Абдулҳақовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

67'. Симич рақиб ҳужумини қўполли билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

64'. Алексич Сергеевни ушлаб қолгани учун сариқ карточка олди

61'. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпга "Андижон" ҳимоячилари ета олмаганди, тўп Черанга келиб тушди. Лекин зарбаси майдон ташқарисига чиқиб кетди

59'."Андижон"да ўзгариш: Олимов ўрнига Отахонов туширилди

58'. Убайдуллаевнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни Қувватов устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Қувватов аниқ ҳаракат қилди

54'. Черан ўнг қанотдан узатилган тўпга зарба бера олмади

48'. Мезбонларнинг ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумлари Қиличевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+4'. Биринчи бўлим тугади

45+3'. ГООООООЛ! Черан 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди

45+2'. Пенальти! Маматказин жарима майдони ичида Черанни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

45+1'. ЗАРБААААА! Машарипов ҳужумда рақибдан тўпни олиб қўйжи ва жарима майдонига ёриб кирган ҳолда марказга узатма қилди, Чераннинг бош билан берган зарбасини МИрний қийинчилик билан қайтариб юборди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

42'. Убайдуллаев офсайд қайд этилгандан сўнг тўпни дарвоза томон тепди ва сариқ карточка олди

34'. Черан Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг яхши имкониятга чиқиб борганди, бироқ ҳимоячи ва дарвозабон яхши ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйишди

31'. Ҳакам сув ичиб олиш учун танаффус эълон қилди

28'. "Андижон"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди, бироқ Бекмуротов икки метрдан бўш дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Бундан ташқари офсайд қайд этилди

26'. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужумини ҳимоячилар қайтариб юборишди

20'. Машарипов чап қанотда бир нечта рақибни алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, бироқ уни Мирний эгаллаб олди

15'. Абдулҳақов майдон марказида ўта қўпол ҳаракат қилди

14'. Меҳмонлар жарима зарбасини ижро этишди, бироқ узатилган тўпни дарвозабон қайтариб юборди

13'. Ўйинда кескинлик ошиб бормоқда

8'. Зарбаааааа! Машариповнинг узатмасидан сўнг Ҳамдамов боши билан тўпни Черанга ташлаб берди, бироқ Драган яқин масофадан деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади

4'. Олимов узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, Қувватов иккинчи уринишда уни эгаллаб олди

1'. Ўйин бошланди!

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Фото: t.me/uzpfl

*****

Драган Чераннинг пенальтидан урган голини томоша қилинг: