ОФК Кубогининг 4-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
“D” гуруҳида иштирок этаётган Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби мазкур турда сафарда Туркманистоннинг “Олтин Аср”га қарши баҳс юритди. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Мазкур ўйинда “Хўжанд” клуби сафида ҳамюртимиз Асилжон Бегимқулов 90-дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
ОФК Кубоги. “Д” гуруҳи. 4-тур
«Олтин Аср» - «Хўжанд» - 1:0
«Хўжанд»: Купатзе, Эргашев, Асилжон Бегимқулов, Аҳмедов, Чкалов, Рустамов, Чориев, Мирзожанод, Абдуғаффаров, Бозоров, Ж. Эргашев, Бозоров.
Легионерларимиз. Бегимқулов жамоаси ҳам ОФК Кубогининг 4-турида ютқазди
Ўқилган: 1258