“Реал” Салоҳ билан музокараларга киришди

“Реал” клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан музокараларга киришди, дея хабар қилмоқда франциялик журналист Филипп Карайон.

Унинг таъкидлашича, музокаралар ҳозирча бошланғич босқичда. Ўтган мавсум ҳам мисрлик футболчи қаймоқранглилар қизиқишларига сабаб бўлганди.

26 ёшли футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Салоҳ ушбу мавсум жамоасининг 51 ўйинида иштирок этиб, 26 гол ва 13та голли узатмага муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2937
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича