Легионерларимиз. Кимсанов жамоаси ОФК кубогининг 4-турида ютқазиб қўйди

ОФК кубогида гуруҳ босқич баҳслари давом эттирилди.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мезбон жамоа “Дордой” клуби Тожикистоннинг кўп карра чемпиони “Истиқлол”га қарши баҳс юритди.

Мазкур баҳсда дастлаб “Истиқлол” футболчилари ҳисобда олдинга чиқиб олишганига қарамасдан, кейинчалик “Дордой” футболчилари икки маротаба тўп киритишга эришди. Якунда эса “Дордой” клуби 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Жалил Кимсанов “Истиқлол” сафида 90-дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

ОФК Кубоги, 4-тур
«Дордой» - «Истиқлол» - 2:1
Голлар: Оразсаҳедов (57), Мурзоев (77) – Сакич (29).

Легионерларимиз ОФК Кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерларимиз. Икром Алибоев гол урган ўйинда “Сеул” ғалаба қозонди
17:26
Легионерларимиз. "Шанхай СИПГ"дан йирик ғалаба, Аҳмедовдан гол
19:09
Легионерларимиз. "Борнео"дан ғалаба, Гусейнов 90-дақиқа ўйнади
19:22
Легионерларимиз. Гусейнов жамоаси мағлубиятга учради
21:03