Ван Боммел "Бавария" клубини бошқариши мумкин

Нико Ковач мавсум якунига етгач "Бавария" клуби бош мураббийлигидан кетиши мумкин.

Мюнхенликлар қизиқиш доираси "ПСВ" устози Марк ван Боммел номзоди кўриб чиқилмоқда.

42 ёшли голландиялик мураббий 2006 йилдан 2011 йилгача "Бавария" клубида ўйнаган. Икки карра Германия чемпиони ва мамлакат кубогини қўлга киритган.

Ўтган йилнинг июнь ойида у "ПСВ" клубини қабул қилиб олган эди ва ҳозирда Голландия чемпионати мусобақа жадвалида "Аякс" клубидан кейин иккинчи поғонани банд қилмоқда ва уларни қувиб ўтиш учун имконият йўқ.

"Бавария" клуби Германия чемпионатининг тугашига бир тун қолганда энг яқин таъқибчиси "Боруссия"дан икки очко олдинда бориб етакчилик қилмоқда.

Мюнхенликлар Германия кубоги финалига чиқди ва Европа чемпионлар лигасида "Ливерпуль"га таслим бўлиб 1/8 финал босқичигача етиб борди.

Ўқилган: 2329
Бавария Дунё мураббийлари ПСВ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича