Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо ЖЧ-2002 финали доирасида Германияга қарши кечган ўйинни (2:0) хотирлади.
Ундан тўрт йил олдин ЖЧ-1998 финалидан ўрин олган Францияга қарши баҳс олдидан Роналдо уйқу пайтида талвасага тушиб қолганди. Бироқ у финалда иштирок этган, аммо бразилияликлар ўйинни бой беришганди (0:3).
“Йокагамадаги ЖЧ-2002 финали кечки саккизда бошланарди, худди Париждаги каби. Тушлик қилиб бўлгач, барча ухлашга йўл олди, аммо мендан шундай ўй ўтди: “Мен ухлашни истамайман, жин урсин”.
Шундан кейин ўзимга сухбатдош қидира бошладим ва Дидани кўриб қолдим, унинг жуда уйқуси келаётганди. Мен унга: “Йўқ, мен билан ўтир”, дедим.
Ўша куни мен ухлашга ётмадим, бу яна такрорланишидан қўрқдим. Бу вақт ичида Дида мен билан бўлди.
ЖЧ-1998 финали мен учун яхши бўлмади, аммо мен курашдим, югурдим ва ўйнашга тайёр эдим” – дейди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2002 финалида Роналдонинг дубли жамоасига чемпионликни тақим этганди.
Роналдо: ЖЧ-2002 финали олдидан ухламаганман, Париждаги финал такрорланишидан қўрққандим
Ўқилган: 3547