“Ливерпуль” ёзда Макси Лопесни сотиб олмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзги трансфер мавсумида “Сельта” ҳужумчиси Макси Лопесни сотиб олмоқчи, деб хабар беради Daily Mirror нашри.

“Қизиллар” устози Юрген Клопп 22 ёшли ҳужумчини ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Даниэль Старрижга ўринбосар сифатида қарамоқда. Унинг трансфер баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Макси Лопес жорий мавсумда “Сельта” сафида 35та ўйинда майдонга тушган ва 13 маротаба гол урган.

Ўқилган: 2403
Ливерпуль Сельта Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича