Серхио Бускетс: "Ливерпуль" бизни қаттиқ яралади. Умид қиламанки буни унута оламиз

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасида "Ливерпуль" жамоасидан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:4) кейин ёқимсиз туйғулар қолганини айтиб ўтди.

- Ҳаммага "Хетафе" клубига қарши ўйнаш қийин бўлди. Биз ҳамма нарсага тайёр эканлигимизни кўрсатмоқчи эдик, бироқ Ливерпулда бўлган воқеадан кейин қийин бўлди.

Олдинга интилиб Испания Кубоги финалига диққатимизни қаратишимиз лозим. Клуб, мухлислар ва ўйинчиларнинг дили яраланди ва умид қиламанки биз буни унута оламиз.

Олдимизда ноодатий масала турибди. Олтин дубль – бу катта қийматга эга бўлмаган натижа, бироқ "Ливерпуль" клуби қолдирган из катта бўлди.

Олдинга юришда давом этишимиз лозим. Жароҳат олган ўйинчилар тезроқ сафга қайтади деган умиддаман.

- Мухлислар жамоага хуштак чалишди.

- Биз мухлислардан миннатдор бўлишимиз керак. Баъзида биз бошқа дунёда яшаётганга ўхшаймиз, лекин барчамиз битта дунёдамиз. Уларнинг нима ҳис қилаётганини биламиз.

Улар биздан афсусланаётганини билдиришди, бироқ кейин ўзларини ёмон тутишди. Барчамиз ғазабдамиз, лекин олға интилиш керак. Бошқа нарса қилиш керак эмас, - дейди Бускетс.

Ўқилган: 2583
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Серхио Бускетс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича