АПЛда жон сақлаб қолган клуб бош мураббийсиз қолди

Англия Премьер-лигасида мавсумни 17-ўринда тугатган "Брайтон" клуби бош мураббийсиз қолди.

Daily Mirror нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти Крис Хьютон билан ҳамкорликни давом эттирмасликга қарор қилган.

Маълумот учун, Крис Хьютон 2014 йилдан буён "Брайтон" клубини бошқариб келаётган эди.

Хьютон 2016/17 йилги мавсумда жамоани ўз тарихида илк марта Премьер-Лигага олиб чиққанди.

Ўқилган: 2615
Англия чемпионати Брайтон Дунё мураббийлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича