Юрген Клопп: АПЛнинг учта тўпурари – уларнинг барчаси менинг ўйинчиларим!

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛдаги тўпурарлар пойгаси ҳақида гапирди.

Ушбу мавсум бир йўла учта футболчи ушбу совринга эга чиқишди: Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Пьер-Эмерик Обамеянг.

“Бизда иккита “Олтин тўп” бор... Нима, Обамеянг ҳам урдими? Иккита гол?! Ух, учта “бутса” – уларнинг барчаси менинг ўйинчиларим!”, - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2013 йилда Обамеянгни “Боруссия Д”га олиб келганди.

Ўқилган: 2305
Англия чемпионати Йилнинг энг яхшилари Муҳаммад Салоҳ Олтин бутса Пьер-Эмерик Обамеянг Садио Мане Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича