РПЛ. Чемпионликга муддатидан аввал эришган “Зенит” марказий ўйинда ЦСКАдан устун келди

Россия Премьер-лигасида 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Муддатидан аввал чемпионлик номини расмийлаштириб бўлган “Зенит” жамоаси футболчилари ушбу турда ЦСКАга қарши баҳс юритишди.

Дастлаб меҳмонлар сафида Обляков ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик питерликлар иродали жамоа эканини намойиш қилди ва рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу ўйинда “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюба жамоасининг учта голига ассистентлик қилди. Учрашувдан сўнг “Зенит” клубига Россия чемпионатининг бош соврини тантанали равишда топширилди.

Россия Премьер-лигаси, 28-тур

«Зенит» – ЦСКА 3:1

Голлар: Дриусси (38, 86), Ригони (62) – Обляков (30).

«Зенит»: Лунёв, Анюков, Ракицкий, Иванович, Жирков (Набиуллин, 83), Шатов (Мак, 68), Оздоев, Барриос, Дзюба, Азмун (Ригони, 61), Дриусси.
ЦСКА: Акинфеев, Дивеев, Васин (Сигурдссон, 75), Родриго Бекао, Фернандес, Бистрович, Влашич, Обляков, Ахметов (Шенников, 60), Бийол (Эрнандес, 43), Чалов.

Зенит Россия чемпионати ЦСКА
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Алишер Усмонов Европа Лигасида иштирок этадиган рус клубига молиявий кўмак берди
14:52
“Ростов” ўз майдонида аутсайдерга ютқазиб қўйди
20:41
РПЛ 2020/21 мавсум учун легионерлар лимитини эълон қилди
10:52
Василий Уткиннинг юзига номаълум суюқлик сепиб юбришди
08:25