“Хетафе” сафарда “Барса”га мағлуб бўлди, “Валенсия” эса ғалаба қозониб тўртинчи ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар

Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Барселона” ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

39-дақиқада Артуро Видаль каталонларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Даконам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

“Валенсия” эса “Месталья”да “Депортиво”ни қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Химо Наварронинг голига майдон эгалари Карлос Солер, Санти Мина ва Кевин Гамейроларнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

“Атлетико” ўзида “Севилья” билан баҳс юритди. 30-дақиқада Коке мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 70-дақиқада Пабло Сарабия ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, “Валенсия” мазкур ғалаба эвазига очколарини 58тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, “Хетафе” ҳам 58 очко билан бешинчи поғонага тушиб кетди. “Севилья” (56) эса бу турда уларга етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди. Шу тариқа, ЕЧЛга йўлланма тақдим этувчи тўртинчи ўрин масласи сўнгги турга қолди.

Ла Лига, 37-тур

Барселона – Хетафе 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 39 Видаль, 2:0 – 89, автогол Даконам.

Барселона – Силлессен, Альба, Умтити, Серджи Роберто, Пике, Ракитич (Аленья, 62), Видаль, Коутиньо (Абель Руис, 69), Бускетс, Малком (Нелсон Семеду, 78), Месси.

Хетафе – Сория, Кабрера, Оливера, Даконам, Фулькье (Сайс, 75), Максимович, Сибасаки (Портильо, 46), Арамбарри, Суарес, Анхель (Дуро, 86), Молина.

Огоҳлантиришлар: Фулькье (37), Оливера (52), Видаль (76), Даконам (90).

Атлетико – Севилья 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 30 Коке, 1:1 – 70 Сарабия.

Атлетико – Облак, Годин, Монтеро, Хуанфран, Филипе Луис, Сауль, Парти, Родри Эрнандес (Корреа, 57), Коке, Мората (Лемар, 78), Гризманн.

Севилья – Вацлик, Гомес, Ньяньон, Кьер (Алеиш Видаль, 46), Васкес, Навас, Меса (Рог, 76), Гоналон (Амаду, 36), Сарабия, Мунир, Бен-Йеддер.

Огоҳлантиришлар: Меса (58), Парти (68), Мората (72), Алеиш Видаль (75), Коке (81), Рог (86), Лемар (88), Навас (90), Сауль (90).

Валенсия – Алавес 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 12 Химо Наварро, 1:1 – 29 Солер, 2:1 – 34 Санти Мина, 3:1 – 68 Гамейро.

Жирона – Леванте 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 60 Стуани, 1:1 – 62 Моралес, 1:2 – 86 Барди.

Бетис – Уэска 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 22 Санчес, 1:1 – 55, пенальти Аньор, 2:1 – 90+8 Санчес.

Четлатиш: йўқ – Пулидо (76).

Райо Вальекано – Вальядолид 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 6, пенальти Унал, 1:1 – 73 Медран, 1:2 – 80 Серхи Гвардиола.

Вильярреал – Эйбар 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 59 Токо-Экамби.

Леганес – Эспаньол 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 35 Иглесиас, 0:2 – 71, пенальти Иглесиас.

Четлатиш: Бустинса (45) - йўқ.


Атлетик – Сельта 3:1 (3:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 16, пенальти Рауль Гарсия, 2:0 – 17 Рауль Гарсия, 3:0 – 40 Иньяки Уильямс, 3:1 – 89, пенальти Аспас.

Ўқилган: 1703
Барселона Валенсия Испания чемпионати Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича