Мана Англия чемпионатининг 2018/19 мавсумининг сўнгги тури ўз ниҳоясига етди.

"Арсенал" клуби Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубли эвазига ғалаба қозонган бўлсада улар учун керакли бўлган 4-поғонага эриша олмади. Шу тариқа "тўпчилар" 5-поғонада қолишди ва АПЛ орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олишмади.

"Тоттенхэм" футболчилари сўнгги турда ютқазиб қўйишмаса бўлди эди ва бу масалани минимум натижа билан бажаришди. Лондонликлар "Эвертон" футболчилари билан жанговар дуранг қайд этиб керакли бўлган бир очко ўз ҳисобига қўшиб қўйишди ва кейинги мавсум Европа чемпионлар лигасида иштирок этишини аниқ қилишди.

Англия чемпионати 38-тур

"Тоттенхэм""Эвертон" 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар:1:0 – 3 Дайер, 1:1 – 69 Уолкотт, 1:2 – 72 Тосун, 2:2 – 75 Эриксен.

"Тоттенхэм" – Льорис, Дэвис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Дайер, Сиссоко, Ламела (Скипп, 77), Алли (Ваньяма, 46), Эриксен, Лукас Моура, Льоренте (Янссен, 77).

"Эвертон" – Пикфорд, Зума, Мина, Кин, Динь, Бернард (Лукман, 65), Гуйе (Андре Гомеш, 65), Сигурдссон, Шнайдерлин, Уолкотт, Тосун.

Огоҳлантиришлар: Шнайдерлин (71), Динь (90).

"Бернли" – "Арсенал" 1:3 (0:0, 1:3)

Голлар
: 0:1 – 52 Обамеянг, 0:2 – 63 Обамеянг, 1:2 – 65 Барнс, 1:3 – 90 Нкетиа.

"Бернли" – Хитон, Лоутон, Ми, Тарковски, Тэйлор, Корк, Хендрик (Брэйди, 82), Вествуд, Вуд (Крауч, 77), Барнс, Макнил (Гудмундссон, 64).

"Арсенал"
– Лено, Монреаль, Лихтштайнер, Мавропанос (Косьельни, 34), Мустафи, Гендузи, Уиллок (Нкетиа, 62), Эль-Ненни, Ивоби, Мхитарян, Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Хитон (3), Барнс (22), Тарковски (45), Лоутон (48), Гендузи (53), Корк (75).

***

Эриксеннинг жарима зарбасидан киритган тўпини томоша қилинг: