"Ливерпуль"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ апрель ойида клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада Салоҳ ҳужумчи Садио Мане ва ярим ҳимоячи Жордан Хендерсонни ортда қолдирди. Бу мукофат мисрлик ҳужумчи учун жорий мавсумдаги учинчи бор қўлга киритишига айланди.

Маълумот учун, Салоҳ апрель ойида 6та ўйинда иштирок этди ва 5та гол урди.

Ўқилган: 1161
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Ойнинг энг яхшилари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича