Бангладеш Премьер-лигасининг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Отабек Валижонов БЖМС клуби ўз майдонида "Моҳаммадан Дакка"га қарши тўп сурди.
Эътиборлиси шундаки, ушбу баҳснинг 2-дақиқасида ҳамюртимиз Валижонов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ рақиблар ушбу голга икки тўп билан жавоб қайтарди.
Бангладеш Премьер-лигаси, 14-тур
БЖМС - "Моҳаммад Дакка" - 1:2
Голлар: Отабек Валижонов (2) - Нагата (21), Диабате (61)
Легионерларимиз. Ҳамюртимизнинг голи ҳам унинг жамоасига ғалаба келтирмади