Илдар Сакаев: Бугунги мағлубиятдаги айб менинг зиммамда

“Сўғдиёна” – “Андижон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун бир-бирига ўхшамаган икки хил таймларни ўтказдик. Биринчи бўлимда оддий хатоларга йўл қўйдик ва ушбу хатолар дарвозамиз ишғол этилишига олиб келди. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз анча қовушди. Ғалабанинг асосий тамал тоши – бу ҳимоядаги мустаҳкам ва ишончли ўйиндир.

Сафарда ўйнагимиз боис мезбонлар ҳужумга кўпроқ ўтиши тайин эди. Биз эса ҳимояда хато қилмаслигимиз лозим эди. Натижага мен жавобгарман, шундай экан бугунги мағлубиятдаги айб менинг зиммамда, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 826
Андижон Илдар Сакаев Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича