"Сўғдиёна" ўзида "Андижон"дан устун келди

Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Соса Соlа Суперлига, 8-тур

"Сўғдиёна" – "Андижон" 2:1 (2:0, 0:1)
10 май, 18:45, Жиззах

Голлар: 1:0 - 31 Норхонов, 2:0 - 43 Насриддинов, 2:1 - 68 Убайдуллаев.

"Сўғдиёна": 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Санжар Рашидов (Даврон Умиров, 73), 8. Сирож Миллиев (Ойбек Нурматов, 70), 10. Шохруз Норхонов, 18. Шерзот Шакиров, 77. Даниэль Насриддинов, 91. Никола Милинкович, 97. Шахбоз Жўрабеков.
Захира: Милан Митрович, Нуриддин Ҳасанов, Изаттила Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Мурод Ражабов, Саҳоб Рашидов, Диан Талхатов.

"Андижон": 1. Руслан Матниёзов, 3. Бобир Омонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (Сардор Сулаймонов, 89), 7. Ойбек Қиличев (Абдураҳмон Абдулҳақов, 80), 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 70. Шахбоз Жумабоев, 75. Асрор Ғофуров,88. Аброр Хусинов, 89. Бобур Акбаров (24.Дониёр Исмоилов, 46).
Захира: Виталий Мирний, Иброҳим Отахонов, Радосав Алексич, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Хушнуд Авилов.

Огоҳлантиришлар: Ғофуров (82), 

***

90+3'. Учрашув якунланди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

88'. Ҳар бир тўқнашувда мезбон футболчиларининг томири тортишиб қолмоқда

82'. Ғофуров Милинковични қўполлик билан тўҳтатиб қолгани учун огоҳлантирилди

76'. ўйинда тўхталишлар кўп бўлмоқда, темп ҳам ўта паст

68'. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 2:1! Қиличевнинг жаримадан йўллаган тўпини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаб олган Убайдуллаев уни дарвозага йўллади

63'. Милинковичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқасига чиқиб кетди

54'. ЗАРБАААААА! Маматказин бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади

49'. Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. "Андижон"да ўзгариш: Акбаров ўрнига Исмоилов тушди

***

45+3'. Биринчи бўлим якунланди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

43'. ГОООООООООООООООООЛ! 2:0! "Андижон" ҳимоячилари тўпни қайтаришда хатога йўл қўйишди, бунинг натижасида Норхонов аниқ пас билан Насриддиновни яхши вазиятга чиқариб юборди. Даниэл эса жарима майдонига ёриб кирган ҳолда дарвозани ишғол қилди

40'. Убайдуллаев мезбонлар жарима майдончасига ёриб кириб, ҳимоячилар билан курашда йиқилиб тушиб, тўпни йўқотди

36'. Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди

31'. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Норхонов! Миллиевнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди, уни дарвозабон қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Шохруз бўш дарвозага жойлаб қўйди

21'. Мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олишди, бироқ Ориповнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди

17'. Учрашув жуда қўпол ҳаракатлар билан давом этмоқда, бироқ уларнинг деярли барчаси ҳакамнинг нигоҳидан четда қолмоқда

16'. Жиззахликларнинг яна бир хавфли ҳужуми ҳимоячилар томонидан бартараф этилди

13'. Мезбонларнинг ҳужуми гол билан якунланди, бироқ Рашидов яққол офсайдда бўлгани сабаб гол инобатга олинмади

8'. Насриддиновнинг узоқ масафадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди

2'. Қиличевни бурчакдан ошириб берган тўпини Акбаров боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин дарвозабон тўпни эгаллаб олди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда


Фото: t.me/uzpfl

*****

Шохруз Норхоновнинг 31-дақиқадаги голини томоша қилинг:

Андижон Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52
Шота Арвеладзе: Энди бор эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз
21:53