“Челси” олти йил деганда илк бор еврокубоклар финалига чиқди, “Арсенал” эса – 13 йил

“Арсенал” ва “Челси” клублари Европа Лигаси финали ўзаро тўқнаш келишади.

“Тўпчилар” 13 йил деганда илк бор еврокубоклар финалида тўп суришади. Сўнгги бор “Арсенал” 2005/06 мавсумда ЕЧЛ финалига чиққан ва “Барсалона”га ютқазиб қўйганди (1:2).

“Челси” учун эса бу олти йиллик танаффусдан сўнг илк финал бўлади. 2012/13 мавсумда кўклар Европа Лигаси финалида “Бенфика”дан устун келишганди (2:1).

Мазкур еврокубок финали “Арсенал” тарихидаги еттинчиси бўлди, “Челси” учун эса олтинчи финал.

Финал ўйини 29 май куни Бакуда бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1269
Арсенал Европа Лигаси Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича