
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери "Валенсия"га (4:2) қарши кечган ўйиндан кейин ўзнинг фикрлари билан ўртоқлашди
"Мен футболчиларим ва мухлисларимиз билан фахрланман. Шогирдларим қўлдан келган барчасини қилишди.
Бу мусобақадаги менинг аввалги тажрибамдан фойланаш керак. Финалда ўйнаш осон эмас.
Гол ўтказиб юборганимиздан кейин хотиржамликни сақлашимиз лозим эди, бунга эришдик ҳам. Бунақа пайтда ҳис-туйғуларни жиловлаш шарт.
"Валенсия"га тўртта гол уриш қийин масала, чунки улар яхши ташкиллаштирилган жамоа ҳисобланишади. Бизнинг ҳужумчилар эса, вазият бўлса гол уришга қодирдирлар", - дейди Эмери.