Европа Лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Челси" – "Айнтрахт" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Стэмфорд Бридж"да бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилди.
Ўйин ўртача темпда бошланди ва биринчи бўлимда икки томонда ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фақат лондонликлар самарали фойдалана олишди. 28-дақиқада Эден Азар қанотда фаоллик кўрсатиб тўпни Рубен Лофтус-Чикка узатди, инглиз футболчиси жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимни франкфуртликлар фаол бошлашди ва бу ўз самарасини берди. 49-дақиқада Гачиновичнинг пасидан сўнг Лука Йович дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мўлжалда адашмади.
Шундан кейин ўйин темпи яна бироз пасайди, бироқ вақти-вақти билан жамоалар олдинги чизиқда хавфли вазиятлар яратишди. Лондонликлар ўйин сўнгги бориб фаолликни ошришди ва рақибни босимда ушлашди. Бироқ ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.
Овер-таймларнинг дастлабкиси немисларнинг устунлигида ўтди, 100-дақиқада "қарғалар" қарши ҳужумдан сўнг олдинга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ дарвоза томон кетаётган тўпни Давид Луис сўнгги лаҳзада қайтариб қолди. Яна бир ҳолатда Дзапакоста худди шундай вазиятда жамоасини қутқариб қолди.
Сўнгги бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ҳаракат қилишди. Бироқ ҳисоб ўзгармади ва барчаси пенальтилар сериясида хал бўладиган бўлди.
Футбол лотореясида омад мезбонларга кулиб боқди. Шу тариқа, Европа Лигасида ҳам инглиз клублари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.
Европа Лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
Челси Англия – Айнтрахт Ф Германия 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0) Пен.: 4:3
Голлар: 1:0 – 28 Лофтус-Чик, 1:1 – 49 Йович.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен (Дзаппакоста, 74), Аспиликуэта, Эмерсон, Давид Луиз, Ковачич, Жоржиньо, Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 86), Виллиан (Педро, 62), Жиру (Игуаин, 96).
Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Фалетт, Хинтереггер, да Кошта, Роде (де Гузман, 70), Костич, Гачинович (Гонсалу Пасиенсия, 118), Хасебе, Ребич (Аллер, 90), Йович.
Огоҳлантиришлар: Фалетт (38), Роде (40), Ковачич (52), Аспиликуэта (82), де Гузман (90), Абраам (90), Дзаппакоста (120).
Пенальтилар серияси: 4:3
Илк ўйин – 1:1
***
Учрашув статистикаси билан танишинг:
***
Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!
***
Эътиборингизга Лофтус-Чикнинг 28-дақиқадаги голини ҳавола этамиз:
"Челси" пенальтилар сериясига кўра "Айнтрахт"дан устун келди. Шарҳ, статистика ва видео
Ўқилган: 3568