"Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида 50-ғалабасини нишонлади

"Шерлар" ўзбек клублари орасида биринчи бўлиб Осиё клублар турнирларида 50-муваффақиятга эришишди.

"Персеполис" устидан қўлга киритилган ютуқ жамоанинг Осиё клублар мусобақаларида 50-ғалабасига айланди. 6 ютуқ Осиё кубок эгалари кубогида, қолган 44таси эса Чемпионлар Лигасида эришилган.

Чемпионлар Лигаси тарихида "Пахтакор" ўтказган ўйинлари сони бўйича олтинчи (97 ўйин), ғалабалари миқдори бўйича тўққизинчи (44 ғалаба), очколар сони борасида ўн биринчи поғонадан ўрин олган. ОЧЛдаги умумий очколар сони 150тага етди. Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон жамоаларидан умумий натижалар борасида "Бунёдкор" 21-ўринда, "Нефтчи" эса 37-поғонада жойлашган.

Игорь Сергеев кечаги голи билан Чемпионлар Лигасида 9-голини уриб, "Пахтакор"нинг Осиё клублар турнирларида тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Ундан кўпроқ голни Зайниддин Тожиев (13та) ва Леонид Кошелев (11та) уришган.

Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳудудий БЎФАларнинг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи якунланди
15:20
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Футболчиларимиз Dubai Cup-U23 мусобақадаги иштирокини бошлади
06:12
Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади
13:56