Кокорин ва Мамаевларга жазо тайинланди

Москванинг Преснен суди "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси ва "Зенит" футболчиси Александр Кокоринга ҳукм ўқиди.

Суд кўриб чиқилаётган ишнинг даражасини ўзгартирмади. Кокорин ва Мамаев айбдор деб топилди ва уларга "Безорилик" ва "Соғлиққа енгил тарзда зарар етказиш" моддалари бўйича жазо тайинланди.

Александр Кокорин умумий ҳисоблаганда 1 йилу 6 ой умумий колонияда жазо ўтайди. Павел Мамаев эса 1 йилу 5 ой муддат белгиланди. Ушбу қарорлар борасида ҳали шикоят қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Александр Кокорин ва унинг укаси Кирилл, Мамаев ва уларнинг умумий дўсти Александр Протасовицкий 2018 йилнинг 8 октябрь куни Москва шаҳар марказидаги икки можарода иштирок этишган.

Ушбу гуруҳ биринчи бўлим "Первый канал" ҳайдовчисига кейинчалик эса департамент раҳбари Денис Пакка ҳужум қилишган.

Ўқилган: 1664
Зенит Краснодар Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича