Жозеп Бартомеу: Тўртинчи голга қандай тушунтириш беришни билмайман

“Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида “Ливерпул”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен қизишиб турганда бирор фикр билдирмаган бўлардим. Сал совиб олиш керак. Буни тушунтириш қийин. Олдимизда Испания Кубоги финали бор. Буларнинг барчасини клуб ичида муҳокама қиламиз ва ўйлаб кўрамиз.

Мен тўртинчи голга тушунтириш бера олмайман. Билмадим. Мен мураббий ва футболчилар билан гаплашмадим.

Оқибат? Айтганимдек ҳозир қизишиб турибмиз. Ўзимизга келиб олишимиз керак, чунки бизни кубок финали кутиб турибди. Эртадан бошлаб “Энфилд”даги воқеликни тахлил қиламиз” – дейди Бартомеу.

Ўқилган: 3350
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Жозеп Бартомеу

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича