Андрей Фёдоров: “Ал Ваҳда”ни табриклайман

“Ал Ваҳда”дан учралган мағлубиятдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров матбуот анжуманида қатнашди.

– “Ал Ваҳда”ни ғалаба ва плей-офф босқичига чиққани билан табриклайман. Ўтказилган илк голга қадар биз яхши ўйнаётгандик. Аммо голдан кейин концентрацияни йўқотдик ва шу боисдан голларни ўзимиз яратиб бердик. Ҳолат шунгача етиб боргандики, бизга фақатгина ғалаба ва уч очко керак эди. 1:1дан кейин олдинга катта кучни ташладик ва ҳимоя чизиғини очиб қўйдик.

Иккинчи голдан кейин ҳолатимиз оғирлашиб кетди. Яхши ҳимояланаётган рақибнинг дарвозаси қаршисида бир неча вазиятлар яратиб, ҳисобни тенглаштиришмиз ҳам мумкин эди. Урмадик, эвазига учинчи голни ўтказиб юбордик.

Андрей Фёдоров Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38
Шота Арвеладзе: Ғалабанинг аҳамияти жуда муҳим
07:14
"Локомотив" эртага оқ либосда ўйнайди
18:47
"Пахтакор" - "Ас Садд": Драган Чераннинг 42-дақиқада урган голи
19:41