ОЧЛ. "Чонбук Моторс" кейинги босқичга чиқди, "G” гуруҳида иккинчи ўрин учун вазият таранглашди

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари давом этмоқда.

"G” гуруҳида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" сафарда Хитойнинг "Пекин Гуан" клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Ҳозирда "Чонбук Моторс" ҳисобида 12 очко мавжуд.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида "Бурирам Юнайтед" клуби ўз майдонида "Урава Ред"га қарши курашди ва 1:2 ҳисобида ютқазди. Натижада, гуруҳда 2-ўрин учун вазият таранглашди. "Пекин Гуон" ва "Урава Ред" клубларида 5-турдан сўнг 7 очкодан мавжуд. "Бурирам Юнайтед" эса келаси босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

ОЧЛ, 5-тур
"G” гуруҳи

"Бурирам Юнайтед" - "Урава Ред" - 1:2
Голлар: Педро Жуниор (13) - Короки (3), Муто (23)

"Пекин Гуан" - "Чонбук Моторс" - 0:1
Гол: Шим Вук Ким (17).

Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги рақиби – "Ал Аҳли"
14:16
“Персеполис” билан ўйинга тайёргарлик якунланди
07:28
Шота Арвеладзе: "Ас Садд" сафида кўплаб юлдузлар бор, аммо бизда ҳам қобилиятли футболчилар кўп
20:14