"Локомотив" сафарда "Ал Ваҳда"га ютқазиб қўйди ва гуруҳда қолиб кетди

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Ал Ваҳда" – "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матли трансляция қилиб бордик.

ОЧЛ, 5-тур

"Ал Ваҳда" – "Локомотив" 3:1 (0:0, 3:1)
7 май, 23:00

Голлар: 0:1 - 47 Абдухолиқов, 1:1 - 59 Таглиабюэ, 2:1 - 77, пенальти Леонардо, 3:1 - 90+1 Халил .

"Ал Ваҳда": Муҳаммад Ал Шамси, Рим Чан Ву, Ҳамад Ал Камоли, Ҳусайн Аббос (Ҳолид Иброҳим, 54), Муҳаммад Ал Менҳали, Аҳмад Рашид, Леонардо, Исмоил Матар (Таҳнон Ҳандам, 90), Носсир Абдулҳоди (Мансур Ал Ҳарби, 72), Халил Иброҳим, Себастьян Таглиабюэ.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 58), Арсланмурот Аманов, Сардор Мирзаев (Жамшид Искандеров, 46), Ҳусниддин Ғофуров (Филипп Райевац, 78),  Тимурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Азиз Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Бобур Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Рашид (37), Леонардо (56), Ҳошимов (65).

***

90+4'. Учрашувга қшиб берилган вақт якунланди

90+1'. ГОЛ. Мезбонлр қарши ҳужумдан кейин учинчи голни уришди. Халил Илёсовнинг сейвидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди

85'. Рақибларнинг қарши ҳужуми гол билан якунланди, бироқ ҳакамлар офсайд туфайли уни бекор қилишди

77'. ГОЛ! Леонардо пенальтини аниқ бажарди

76'. Пенальти... Зотеевнинг қўл билан ўйнади деб ҳисобланди

73'. Ғофуров чап қанотда рақибни усталик билан алдаб ўтган ҳолда дарвоз атомон зарба берди, бироқ тўп Абдуҳолиқовга тегиб қолди

69'. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Зотееееееееееееееееееееев! Олегнинг чалқанча усулда берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

67'. ЗАРБАААА! Темурхўжанинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

66'. Хавфли вазият! Леонардо ўнг қанотда тезлик олиб Илёсов билан бирга-бир чиқиб борди, унинг зарбасини Жавоҳир қайтаришга муваффақ бўлди

65'. Ҳошимов қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди

63'. Зотеев ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди, бироқ Чун Вунинг зарбаси ноаниқ кетди

59'. ГОЛ! Таглиабюэнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозамиздан жой олди

58'. "Локо"да мажбурий ўзгариш: Ҳайдаров ўрнига Туропов тушди

51'. ЗАРБААААА! Ғофуровнинг ош билан берган зарбаси сал ноаниқ кетди

47'. ГОООООООООООООООООООЛ! Амановнинг ўнг қанотдан узатиб берган тупини Абдуҳолиқов боши билан дарвозага жойлаб қўйди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+2'. Биринчи бўлим якунланди

40'. Ғофуровнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Мирзаев боши билан зарба берди, кучсиз чиққан зарбани дарвозабон эгаллаб олди

37'. Аҳмад Рашид қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Ғофуровни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

36'. Ташаббус тўлиқ "темирйўлчилар" томонида, рақиблар онда-сонда бир олдинга ўтишмоқда

31'. ЗАРБАААААА! Ғофуров ўнг қанотда ярим майдонни босиб ўтиб жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди

29'. Мирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

23'. ЗАРБААААААА! Жокич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, унинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди

20'. Аманов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган ҳолда зарба берди, бироқ ноаниқ

17'. Хавфли вазият! Чон Ву 17 метрлардан кучли зарба берди, бахтимизга зарба ноаниқ чиқди

15'. Ҳошимовнинг узатмасидан сўнг Ғофуров тўпга яхши мослаша олмади ва ноаниқ зарба йўллади

10'. Матар жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига узатди, уни ҳимоячиларимиз бартараф этишди

8'. Аманов чап қанотда фаоллик қўрсатиб тўпни Мирзаевга узатди, бироқ Сардорнинг зарбасига аниқлик етишмади

5'. Хавфли вазият! Аманов бурчакдан узатмани амалга оширди, бироқ тўпга Жокич етиб кела олмади

3'. Тўп назорати вакилларимиз томонида бўлиб турибди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
Андрей Фёдоров: Айрим камчиликларни йўқотиш устида ишлашимиз керак
15:53
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" баҳсини таиландлик ҳакамлар бошқаради
12:32