ЎФА тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчиларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Жумладан, “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсида майдонда ётган рақиб футболчиси бошини босиб, нопрофессионал тарзда тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширган “Сўғдиёна” аъзоси Сардор Қулматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 5 миллион сўм жарима белгиланди.

Суперлига

Учрашув: “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”

Жаримага тортилди: Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)

Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат

Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация ва 5 миллион сўм жарима

Про-лига

Учрашув: “Яшнобод” – “Турон”

Жаримага тортилди: Шокир Бекназаров (“Яшнобод”)

Сабаб: Рақибга атайдан жиддий жароҳат етказадиган тарзда зарба бериб ўйин қоидасини бузгани учун

Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Зарангари” – “Орол”
Жаримага тортилди: Русланбек Менлимуратов (“Орол”)

Сабаб: Ўйин тўхтаб турган вазиятда рақибга тўпни атайдан зарб билан тепиб юборгани учун

Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Иттифоқ Навоий” – “Зомин”

Жаримага тортилди: Алимардон Муродов (“Иттифоқ Навоий” жамоаси бошлиғи)

Сабаб: Ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига номаъқул сўзларбилдиргани учун 

Қарор: 3 миллион сўм жарима

Испания Суперкубоги Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Ўзбекистон. Про Лига А
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Ўзбекистон Лига Кубогида 2-тур учрашувлари старт олади
13:58
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Миржалол Қосимов: "Пахтакор" ҳақли равишда ғалаба қозонди
03:36
Андрей Микляев: Рақобатбардош жамоа тузишга бўлган ҳаракатимизни давом эттирамиз
06:22