ОЧЛ. “Шанхий СИПГ” сафарда дуранг ўйнади, “Улсан Хёндэ” эса кейинги босқичга йўлланма олди

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари давом этмоқда.

“H” гуруҳида Япониянинг “Кавасаки Фронтале” ўз майдонида Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 6-дақиқасида Халк чиройли тарзда японияликлар дарвозасини ишғол қилди, - 0:1. Голдан бироз вақт ўтиб, Леонардо Дамиан мувозанатни тиклади, - 1:1.

Иккинчи бўлимни “Кавасаки Фронтале” клуби ишончли тарзда бошлади ва 66-дақиқада Танигучи киритган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди, - 2:1. Бироқ меҳмонлар сафида Халк яна бир бор ўзини кўрсатди ва Оскарнинг оширган тўпидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди, - 2:2.

Шу тариқа баҳс жанговар дуранг билан якунланди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 90-дақиқа тўп сурди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” клуби Австралиянинг “Сидней” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мазкур ўйинлардан сўнг Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” клуби ортда қолган 5-турдан сўнг 11 очко билан кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалади. “Шанхай СИПГ” эса 6 очко билан 2-ўринда қолди. “Кавасаки Фронтале”да эса 5 очко мавжуд. Шу тариқа, бу гуруҳдаги иккинчи плей-оффчи сўнгги турда маълум бўлади.

ОЧЛ, 5-тур
“H” гуруҳи

“Кавасаки Фронтале” – “Шанхай СИПГ” – 2:2
Голлар: Леонардо Дамиан (13), Танигучи (66) – Халк (6, 71)

“Ульсан Хёндэ” – “Сидней” – 1:0

Гол: Дискеруд (59)

Осиё Чемпионлар лигаси Шанхай СИПГ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36
"Локомотив" клуби "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади
21:01
"Пахтакор" Дохага етиб борди
10:34
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10