Кун сайин яқинлашмоқдамиз. Токио Олимпиадасига 500 кун қолди!

Бутун спорт жамоатчилигининг эътибори келаси йили Япония пойтахтига қаратилиши аниқ. 2020 йилнинг 24 июль санасида кун чиқар юрт пойтахти XXXII ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилади. Бугун мазкур Олимпиада стартига роппа-роса 500 кун қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарорига мувофиқ Миллий Олимпия қўмитаси катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Турли спорт турларида вакилларимиз Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини йиғиб келишмоқда.

Насиб қилса, яна бир йилдан сўнг бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Рио-де-Жанейродагидан ҳам юқори натижаларни қайд этиб, юртдошларимизга унутилмас ғалабали онларни тақдим этишади.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди
09:22
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56
Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик
03:50
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
01:19