Дзюдочиларимиз Екатеринбург «Катта дубулға» турнирида иштирок этишади

15-17 март кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо кураши бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини бериши билан янада аҳамиятли.

Жорий «Катта дубулға» турнирида 50 га яқин мамлакатдан 400 дан зиёд иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Улар қаторида терма жамоамиз вакиллари ҳам бўлиб, мураббийларимиз турнирга 12 нафар спортчини олиб кетишади. Делегация таркиби қуйидагича:

Эркаклар
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев, Кемран Нуриллаев
-66 кг: Артём Штурбабин, Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Обидхон Номонов, Улуғбек Отамуродов
-81 кг: Мусо Собиров, Акмалжон Нажмиддинов,
-90 кг: Шаҳзодбек Сабиров
+100 кг: Ҳусниддин Ҳусанов

Аёллар
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
Мураббийлар: Жамшид Худойберганов ва Илҳом Холиқов

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди
09:22
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56
Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик
03:50
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
01:19